Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Статистика ва таҳлил

Статистика ва таҳлил

Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг спорт тадбирлари учун 2019 йилда маҳаллий бюджет маблағлар ҳисобидан 477,0 миллион сўм миқдорида молиялаштирилди ва мақсадли сарф қилинди. Ҳомийлар ҳисобидан спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларида, республика ҳамда ҳалқаро мусобақаларда иштирок этишлари ва бошқа спорт тадбирлари учун 286,3 миллион сўм ҳаражат қилинди.

2019 йил давомида вилоят спортчилари 45 та халқаро, 74 та Республика мусобақаларида қатнишиб, 10 та спорт устаси, 294 та спорт усталигига номзод ва 442 та спортчилар 1-даражали спортчи талабларини бажардилар.

Бунинг натижасида вилоят спортчилари 2019 йилда халқаро мусобақаларда 101 та олтин, 67 та кумуш ва 103 та бронза, Республика мусобақаларида 223 та олтин, 218 та кумуш, 327 та бронза медалларни қўлга киритдилар.

Ушбу натижаларни 2018 йилга нисбатан солиштирганда, жорий йилда Жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда  йирик халқаро турнирларда олтин медаллар сони 79 тага, кумуш медаллар сони 49 тага ва бронза медаллари сони 84 тага, умумуй ҳисобда 212 та медалларга қўпайди.

Шунингдек, 2019 йил давомида вилоят бўйича жами 3092 та оммавий спорт тадбирлари, оммавий марафонлар, флешмоб, саломатлик кунлари, вилоятимизда етишиб чиқаётган Осиё ва Жаҳон чемпионлари билан ёшлар ўртасида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Бу эса 2018 йилга нисбатан 1012 тага кўпайган. Ушбу тадбирларга 55 379 нафар ёшлар шундан, 20731 нафарини қизлар ташкил этади. (қизларни мусобақадаги иштироки 2018 йилга нисбатан 10120 нафарга ошган).

Бундан ташқари вилоятда “Байдарка ва каноэ” спорт турини ривожлантириш бўйича Республика “Байдарка ва каноэ” федерацияси билан ҳамкорликда Республика “Байдарка ва каноэ” бош мураббийи Рустам Шоаъзимов иштирокида Арнасой туманида “Байдарка ва каноэда эшкак эшиш” спорт тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда тўгаракка 50 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олигган.

Вилоятда “Велоспорт” турини янада ривожлантириш мақсадида Жиззах ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб интернатида 2019-2020 ўқув йилидан “Велоспорт” бўлими ташкил этилди. Жорий йилда мазкур гуруҳга 6 нафар ўқувчи ёшлар ўқишга қабул қилинди.

Вилоятда жами 3154 та спорт тўгараклари мавжуд бўлиб, йил давомида қўшимча 743 та тўгараклар ташкил этилди. Мазкур тўгаракларга жами 119036 нафар ёшлар қамраб олинди. Бу эса вилоятдаги жами ёшларнинг 30,2 %ни ташкил этади.


Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар