Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » "Спорт ёшлар нигоҳида" мавзусида тадбир ташкил этилди.

"Спорт ёшлар нигоҳида" мавзусида тадбир ташкил этилди.

26 июнь 2020, Пятница
38
0

Жорий йилнинг 24 июнь куни Пахтакор тумани маданият саройида 30 июнь “Ёшлар куни”га бағишлаб бокс бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, Oсиё чемпиони, Жаҳон чемпионати совриндори, Токио олимпиадаси йўлланмаси соҳиби Бобо-Усмон Батуров иштирокида "Спорт ёшлар нигоҳида" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Кулатов, туман ҳокими ўринбосари Ф.Йўлдашев, “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши раиси А.Бўтаев, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби бокс мураббийи “Шуҳрат медали” соҳиби Б.Ахмедов ҳамда тумандан етишиб чиқаётган вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этган 250 нафар спортчи ёшлар иштирок этди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар республикамизда ҳусусан вилоятимизда спорт соҳасига берилаётган эътибор, соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратиб берилаётган имкониятлар, янгидан барпо этилаётган спорт иншоотлари аҳоли айниқса ёшларнинг Жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилиш борасида тасдиқланган қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёнида белгилаб берилган 5 та ташаббусдан 2-ташаббус “Ёшларни жисмоний чиниқиши ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш” борасида туманда олиб борилаётган ишлар билан қисқача таништириб ўтдилар.

   

Шунингдек, каронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасида иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни қўлга киритадиган маҳоратли спортчилар билан вилоят терма жамоаларни тўлдириб бориш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

Шундан сўнг, бокс бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори, Токио олимпиадаси йўлланмасини соҳиби Бобо-Усмон Батуров сўзга чиқиб, чемпионлик сирлари, эришган ютуқларигача босиб ўтган машаққатли йўллари, қийинчиликлар ҳамда тинимсиз жисмоний меҳнат натижалари ҳақида ўзининг фикрларини йиғилганларга гапириб ўтди ва тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволарга атрофлича жавоблар берди.

Қизиқарли ва қизғин савол жавобларга бой бўлган тадбир эсдалик учун суратларга тушиш билан ўз нихоясига етди.

 

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар