Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Спортнинг “Бадминтон” йўналишига ўқишга таклиф қиламиз.

Спортнинг “Бадминтон” йўналишига ўқишга таклиф қиламиз.

06 август 2020, Четверг
45
0

Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатига 2020/2021 ўқув йили учун 2007 йилда туғилган 6-синфни битириб, 7-синфга ўтган ўғил-қизларни спортнинг “Бадминтон” йўналишига ўқишга таклиф қиламиз.

 

Бу борада Ш.Рашидов, Пахтакор, Зарбдор, Бахмат, Ғаллаорол, Зомин, Фориш туманлари болалар-ўсмирлар спорт мактаби диреторлари ҳамда “Бадминтон” спорт тўгараги тренерлари жиддий шуғулланган ҳолда “Бадминтон” федерацияси вилоят масъул котиби Ш.Юлдашевга (90-515-10-78) мурожаат қилишлари сўралади.


Ушбу муассасада ўқишга кирган спортчи ўқувчилар тумандан келган ўқувчилар учун ётоқхона ва барча ўқувчилар учун тўрт маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

 

Ушбу муассасада ўқиш истагини билдирган ёшлардан қабул камиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади.

 

  1. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;
  2. Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси,
  3. Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси,
  4. Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома;
  5. Умумтаълим мактабининг 6-синфини тамомлаганлик тўғрисида баҳолар табели;
  6. 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат;
  7. Мусобақа дипломи (агар мавжуд бўлса);
  8. Спорт разрядини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса)

  

Эслатма: Ушбу муассасага ҳужжат топшириш жараёнлари 15 июлдан, 15 августга қадар давом этади.

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар