Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Футбол: “Мустақиллик Кубоги” бўлиб ўтди.

Футбол: “Мустақиллик Кубоги” бўлиб ўтди.

24 август 2020, Понедельник
54
0

Спортнинг футбол тури бўйича 2009-2010 йилларда туғилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчилари ўртасида “Мустақиллик Кубоги” футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилди.  

 

Жорий йилнинг 22-23 август кунларига белгиланган ушбу мусобақа вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси, вилоят футбол маҳорат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Барча учрашувлар вилоят футбол маҳорати мактаби футбол майдонида бўлиб ўтди.

 

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жамоалар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш, вилоятда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида футболни янада оммалаштириш, вилоят футбол маҳорат мактабига ёш иқтидорли футболчиларни саралаб олиш мақсадида ташкил этилган мусобақада Ғаллаорол, Мирзачўл, Пахтакор, Бахмал, Зарбдор, Арнасой, Зомин, Ш.Рашидов туманлари, Жиззах шаҳри ҳамда вилоят Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан жамоалар иштирок этди.        

Мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.

Гуруҳ бахси натижалари билан танишинг.


Жамоалар  Жамоалар 
"А" гуруҳ "В" гуруҳ
1. Ғаллаорол БЎСМ 1. Зарбдор БЎСМ
2.

Шахар БЎСМ

2. Ш.Рашидоа БЎСМ
3. Пахтакор БЎСМ 3. Зомин БЎСМ
4. Бахмал БЎСМ 4. Арнасой БЎСМ
5.

Мирзачўл БЎСМ

5. ИБЎСМ


Жамоалар ўзаро бахс олиб бориб, қуйидаги натижаларни қайд этишди:

Ғаллаорол  4:1  Мирзачўл

Пахтакор    2:2  Бахмал

Ш.Рашидов  2:2  ИБЎСМ

Зомин  3:1 Арнасой

Мирзачўл  1:2  Пахтакор

Шахар БЎСМ  1:1  Ғаллаорол

ИБЎСМ  4:1  Зомин

Зарбдор  5:1 Ш.Рашидов

Пахтакор  2:2  Шахар БЎСМ

Бахмал  1:1  Мирзачўл

Зомин  5:0  Зарбдор

Арнасой  1:3  ИБЎСМ

Шахар БЎСМ  2:2  Бахмал

Ғаллаорол  3:2  Пахтакор

Зарбдор  2:0  Арнасой

Ш.Рашидов  0:3  Зомин

Бахмал  2:2  Ғаллаорол

Мирзачўл  0:3  Шахар БЎСМ

Арнасой  1:2  Ш.Рашидов

ИБЎСМ  4:5  Зарбдор

 

Гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этган жамоалар ярим финал 1/2 босқичида ўзаро беллашдилар.


Зомин  0:1  Шахар БЎСМ

Ғаллаорол  4:1  Зарбдор


Шундан сўнг финалда Шаҳар БЎСМ ҳамда Ғаллаорол БЎСМ жамоалари учрашишди. Жамоалар асосий ваҳтда 3:3 ҳисобини қайт этишгач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Шаҳар БЎСМ жамоаси 3:2 хисобда ғолиб бўлди.

 

                       Финал

Шахар БЎСМ  3:3 Ғаллаорол БЎСМ

Пенальтилар серияси 3:2

 

1-ўрин ШАҲАР БЎСМ

2-ўрин ҒАЛЛАОРОЛ  БЎСМ

3-ўрин ЗАРБДОР БЎСМ

         ЗОМИН БЎСМ

 

Шундан сўнг ушбу жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шароф Кулатов, Жиззах вилоят футбол ассоциацияси ходимлари ҳамда вилоят футбол маҳорат мактаби директори иштирок этди.

 

Тақдирлаш маросимида Жиззах вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шароф Кулатов сўзга чиқиб, ғолибларни муборакбод этган ҳолда уларнинг кейинги фаолиятига улкан омадлар тилади.

 

Сўнг ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан футбол тўплари, медаллар, ҳамда дипломлар топширилди.

 

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар