Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Жиззах олимпия захиралари коллежида касбий имтиҳонлар жараёни бошланди.

Жиззах олимпия захиралари коллежида касбий имтиҳонлар жараёни бошланди.

24 август 2020, Понедельник
39
0

Жиззах олимпия захиралари коллежига 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёни жорий йилнинг 24-28 август кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.

 

Жорий йилнинг 24 августь куни спортнинг бокс ва таэквон-до WT турларидан касбий (ижодий) имтиҳонлар ташкил этилди.

Бокс спорт туридан жами 22 нафар спортчи ўқувчилар ҳужжат топширган бўлиб, 21 нафар спортчи ўқувчилар касбий (ижодий) имтихонларда иштирок этишди.

Таэквон-до WT спорт туридан 11 нафар спорт ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, барча спортчи ўқувчилар тўлиқ иштирок этишди.

Спортчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари белгиланган вақт 08:00да етиб келишди. Мактаб-интернати ҳудудига тиббий ходимлар томонидан спортчи ўқувчилар ва ота-оналарининг тана ҳароратлари ўлчаниб, тана ҳарорати нормал (36-36.5) бўлган ҳолатда дезинфекцион тунел орқали киритилди. Ҳар бир спортчи ўқувчи ва ота-оналар тиббий ниқоблари ҳамда резина қўлқоплари мактаб-интернати томонидан янгисига алмаштирилиб, антисептик воситалари билан ишлов берилгандан сўнг, касбий (ижодий) имтихонлар ўтказиладиган спорт мажмуасига спортчи ўқувчиларни, уларнинг ота-оналарини махсус ижтимоий масофа сақланган ҳолатда ўтиришлари учун ажратилган махсус ўриндиқларга (трубина) ўтириб, ўз фарзандларининг   касбий (ижодий) имтиҳонлар жараёнларини бевосита кузатиб боришларига рухсат берилди.

 

Имтиҳонларни топшириш даврида иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда карантин талабларини тўлиқ бажариш ва иштирокчиларни соғлиқларини сақлаш мақсадида Жиззах вилоят ИИБдан, Соғлиқни сақлаш бошқармасидан шифокор ва тиббий ҳамшира билан таъминланган тез тиббий ёрдам машинаси,  вилоят СЭОМдан ходимлар иштирок этиб, ўз вазифаларини имтиҳонлар жараёнларида тўлиқ бажариб боришди.

 

Имтихонлар бошланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Жимоний тарбия ва спорт вазирлигидан бириктирилган имтиҳон жараёнларини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ вакили У.Ибрагимов ва коллеж директори Х.Атакуловлар спортчи ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига имтихонларни ўтиш тартиби билан тўлиқ таништириб ўтдилар.

 

 Имтиҳон жараёнлари шаффоф ва холис, адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламаларига ёзиб борилди. Спорт мажмуасига марказлаштирилган видеокузатув камералари ўрнатилган, қўшимча ҳар бир спорт тури учун 2 дона видео  камера ускуналари орқали умумжисмоний тайёргарлик бўйича ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик бўйича ўтказиладаган имтиҳон жараёнлари ёзиб борилди.

 

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан, спорт турлари бўйича вилоят федерацияларидан, вилоят спорт ўйинлари ва енгил атлетикага, вилоят гимнастикага, вилоят якка кураш спорт турларига  ИБЎСМдан мутахассилар ҳам имтихон жараёнларини кузатиб боришди ва ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.


Имтихон якунларига кўра ўқувчиларнинг тайёргарлик натижалари қуйидагича баҳоланди.

 

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар