Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Иргашев Хусан Рахматуллаевич 39 ёшга тўлди.

Иргашев Хусан Рахматуллаевич 39 ёшга тўлди.

28 август 2020, Пятница
40
0

Қўл жанги федерацияси Жиззах вилояти ижрочи директори ва бош мурабийи Иргашев Хусан Рахматуллаевич 39 ёшга тўлди.

 

Иргашев Хусан Рахматуллаевич 1981 йил 28 августда Жиззах шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Жиззах давлат педагогика институтини “Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Х.Иргашев меҳнат фаолиятини 1998 йилда Қўл жанги бўйича терма жамоа мураббийи вазифасидан бошлаган. 2004 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон хуқуқни мухофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси Жиззах вилояти ижрочи директори ва бош мураббийи лавозимида меҳнат қилиб келмоқда.

Х.Иргашев вилоятда Қўл жанги спортини ривожлантириш ўқув машғулот базасини мустаҳкамлаш спотчи ва мураббийларнинг машғулотларда иштирок этиши учун шароитларни яратишга салмоқли ҳисса қўшди.

Унинг тарбияланувчилари натижаларига мисол 2012 йил Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳрида Қўл жанги бўйича Осиё биринчилигида қизлар ўртасида Қувондиқова Мафтуна 55 кг вазнда 1-ўрин, Норқулов Шерали 55 кг вазнда 2-ўрин эагаси бўлдилар. 2014 йил Чехия давлатида бўлиб ўтган Европа Очиқ биринчилигида 18 ёшдан катталар ўртасида Норқулов Шерали 55 кг вазнда 1-ўрин, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жахон биринчилигида Салимов Даврон 1-ўрин, Сатторов Хусниддин 2-ўринни эгалладилар. Шогирдларидан Сатторов Хусниддин 2015 йил Россия Федерациясининг Калининград шаҳрида 14-15, 16-17 ёшдаги спортчилар ўртасида 1-ўрин, 2016 йил Молдавия давлатида 14-15, 16-17, ёшдаги спортчилар ўртасида 1-ўринни эгаллаб, 2 карра жахон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

1998-2017 йилларда Жиззах вилояти спортчилари Республика миқёсидаги мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. 2013 йил ёшлар ўртасида Андижон шаҳрида Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида умумжамоа хисобида 1-ўрин. 2014 йил Фарғона шаҳрида ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасида умумжамоа ҳисобида 2-ўрин, 2015 йил Қарши шаҳрида ўсмирлар ўртасида мусобақада умумжамоа хисобида 2-ўрин, 2016 йил Навоий шаҳрида 18 ёшдан юқори спортчилар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада умумжамоа хисобида 3-ўрин, 2017 йил Фарғона шаҳрида 14-16-апрель кунлари ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги биринчилигида умумжамоа хисобида 3-ўринни эгалладилар.

У мараббийлик фаолияти даврида 3 нафар Халқаро тоифадаги,
30 нафардан ортиқ спорт усталари, 100 нафардан ортиқ спорт усталигига номзодлар, 100 нафардан ортиқ биринчи разрядли, 250 нафардан зиёд оммавий разрядли спортчилар, шунингдек, 1 нафар миллий ва 1 нафар Республика тоифасидаги ҳакамлар тайёрлаган.

Х.Иргашев хозирги кунга қадар Жиззах вилояти Хуқуқ тартибот органларига Жисмонан баққувват, ақлан етук, юртимизга содиқ хизмат қилувчи спортчи ёшларни тарбиялаб келмоқда. Шу давр мобайнида юқори малакали мутахассис сифатида мактабларнинг ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, мураббийларнинг малакасини ошириб бориш, мактабларнинг меъёрий ҳужжатларини мукаммал тарзда юритишда, вилоят ва республика шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчилар тайёрлашда жонбозлик кўрсатмоқда.

Х.Иргашев халқаро тоифадаги ҳакам сифатида 2010 йилдан ҳозирги вақтгача Республикамиз миқёсида ўтказиладиган Халқаро ва Республика мусобақаларида ҳакамлик қилиб келмоқда. Шунингдек, у вилоят Қўл жанги федерацияси билан ҳамкорликда вилоятимиздан етук спорт ҳакамларини тарбиялаб чиқариш борасида ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда.

У ҳаётда камтарин, хушмуомала, ростгўй ва ўз устида тинмай ишлайдиган ходим. Жамоат ишларида фаол, топшириқларни мукаммал бажаришда барчага ибрат бўла оладиган мутахассис, ажойиб дўст, жонкуяр ва талабчан  устоз сифатида ҳурмат қозонган.

Оилали, 2 нафар фарзанднинг меҳрибон отаси.

Иргашев Хусан Рахматуллаевичнинг келгуси фаолиятига омад тилаб қоламиз.


Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва

спорт бошқармаси матбуот хизмати.

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар