Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » “Футболимиз келажаги”

“Футболимиз келажаги”

04 сентябрь 2020, Пятница
37
0

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг “Футболчиларни саралаш тизимини йўлга қўйишни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қўшма қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Дўстлик тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан “Футболимиз келажаги” спорт мусобақасининг туман босқичи ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 3 сентябр куни  Дўстлик тумани "Наврўз" МФЙ футбол майдонида бўлиб ўтган ушбу мусобақада 9-12 ёшдаги болалардан иборат жамоалар ўзаро беллашдилар.

Мусобақа пандемия қоидаларига амал қилинган ҳолда белгиланган талаблар асосида ташкил этилди.

 

 Ушбу мусобақада 100 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этдилар. Мусобақа натижасига кўра 1-ўринни “Наврўз” МФЙнинг “Ёшлар” жамоаси, 2-ўринни “Манас” МФЙнинг “Камолат”  жамоаси, 3-ўринни “А.Навоий” МФЙнинг  “Дўстлик” жамоаси  эгалладилар.

 

 

Ғолиб жамоалар  жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби тамонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар