Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » #uydaqol! #hayotgaqoʻshil! челленж ғолиби совғаси етказиб берилди.

#uydaqol! #hayotgaqoʻshil! челленж ғолиби совғаси етказиб берилди.

15 сентябрь 2020, Вторник
31
0

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида юртдошларимиз орасида уй шароитида жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишни тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган #uydaqol! #hayotgaqo‘shil! челленжи давом этмоқда.

 

24-30 август кунлари оралиғида ўтказилган челленжда иштирок этган Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси Пухарова Моҳинур томонидан тайёрланган видеролик ҳакамлар ҳайъати томонидан 2-ўринга муносиб деб топилди.

 

Жорий йилнинг 14 сентябр куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бўлим бошлиғи А.Буронов ҳамда вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори В.Хамрақуловлар томонидан совриндор иштирокчининг совғаси яъни, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган велотренажёр спорт жиҳози  Пухарова Моҳинурнинг ҳонадонига етказиб берилди.

 

Сиз ҳам #uydaqol! #hayotgaqoʻshil! челленжида фаол иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг. Унутманг, челленж 2020-йилнинг 15-декабрига қадар давом этади.


Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси
Матбуот хизмати

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар