Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Енгил атлетика: Ғаллаорол туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Енгил атлетика: Ғаллаорол туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

16 сентябрь 2020, Среда
12
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924-сон Фармони ижроси юзасидан Ғаллаорол туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ғаллаорол тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда вилоятимиз спортчиларини ҳалқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция)  мақсадида жорий йилнинг 15 сентябрь куни уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Енгил атлетика” туридан туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

 

Ғаллаорл тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳининг югуруш йўлагида бўлиб ўтган мусобақада тумандаги 12 та ҚФЙ ва МФЙ ёшлардан 70 нфардан ортиқ ёшлар иштирок этди. Иштирокчилар 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро беллашдилар.

 

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар