Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Ғаллаоролда "Чарм тўп" мусобақаси бўлиб ўтди.

Ғаллаоролда "Чарм тўп" мусобақаси бўлиб ўтди.

16 сентябрь 2020, Среда
21
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 ҳамда 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924-сон Фармонлари ижроси юзасидан Ғаллорол тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан жорий йилнинг 15 сентябр куни 15-16 ёшдаги маҳалла ёшлари ўртасида "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 

Мусобақада тумандаги 8 та МФЙлардан жамоалар ўзаро беллашдилар.

 

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Чарм тўп" мусобақасининг якуний натижаларига кўра 3-ўринни “Бахт” МФЙ жамоаси, 2-ўринни “Ғ.Ғулом” МФЙ жамоаси қўлга киритган бўлса фахрли 1-ўринни “Олимлар” МФЙ жамоаси эгаллаб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар