Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Чекка туманларда Президент Фармони ижроси амалда

Чекка туманларда Президент Фармони ижроси амалда

07 январь 2021, Четверг
31
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси”даги  ПФ-6099 сонли Фармонининг ҳудудларда ижроси бажарилиши юзасидан Жиззах вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Раҳмонқулов Синдар Султонович ва вилоят  жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Кулатов Шароф Қаршибоевич томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йил 26 декабр куни Арнасой туман ёшлари учун қўшимча шарт-шароит яратиш,, улар томонидан берилган таклифларини ўрганиш мақсадида вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Арнасой туманига ташриф буюриб Янгибўстон МФЙ ҳудудида жойлашган Транспорт касб-ҳунар коллежи спорт залида қўшимча спорт тўгараклари ташкил этишга бўйича қўшимча таклифларни беришди. Ҳамда 12х24 ўлчамдаги ушуб спорт залнинг иситиш тизимидаги камчиликларни,  электр таъминотидан қарздорлиги учун тармоқдан узилганлиги маслаларини ижобий ҳал этиб, спорт зални қайта тамирлаш ва жиҳозлаш бўйича 2021 йил давлат дастурига киритиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклифларини киритишди. Бугунги кунда ушбу спорт залда болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренерлари Жамол Бурхонов ва Темурмалик Бурхонов 150 дан зиёд ўқувчи-ёшларга спортнинг кураш, дзюдо, бел олиш кураш турларидан ўқув-машқ машғулотларини ўтиб келмоқда.

 

 

 

Шунингдек, жорий йилнинг 28 декабр куни Дўстлик тумани Манас МФЙ да ўқувчи ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, стол теннис ва дзю-до туридан спорт мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақа туман ҳокимлиги, Ёшлар агентлиги, ХТБ бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг  туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рахмонқулов Синдор Султонович ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқамаси бошлиғи Кулатов Шароф Қаршибоевичлар  иштирок этиб, ҳудудда қўшимча спорт турларини ташкил этиш ва ўқувчи ёшларни спортга жалб этиш бўйича ёшлар билан учрашув ўтказиб, иштирокчиларни янги йил  байрами билан табриклади ҳамда иқтидорли спортчилар билан беллашув ташкил этдилар. Мусобақада жами 80 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.  Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни эсталик совғалар билан тақдирладилар. Манас МФЙ га ташриф буюришиб, 12-умумтаълим мактабида қўшимча спорт тўгараклари ташкил этиш юзасидан таклифларини беришди. Бугунги кунда ушбу мактаб спорт залида спортнинг дзю-до тўгараги ташкил этилиб, тренерлар  Фаридов Жасур ҳамда  Пўлатов Манас раҳбарлигида ушбу тўгаракка 40 нафардан ортиқ ўқувчи ёшлар жалб этилди.

 

 

 

 

  


Жорий йилнинг 05 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом  турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижроси назорат бўйича Жиззах вилоят хокимининг Туризм ва спорт ишлари бўйича маслахатчиси Рахмонқулов Синдор Сулотонович ва Жиззах вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Қулатов Зомин туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида таъмирлаш ишлари одиб борилаётган Зомин туман ёпиқ Сузиш хавзаси, Зомин туманида қурилган ва қурилиши режалаштирилган streetbol ва workout майдончаларини кўздан кечиришди ва кераклича таклифлар билдирди. Бундан ташқари туманимизда бўш турган Зомин туман Туризм касб-хунар коллежининг спорт зали билан танишиб бадминтон спортини ривожлантириш мақсадида болалар-ўсмирлар спорт мактаби бадминтон тренер-ўқитувчиси Муқаддас Сармисова билан учрашди ва ўқувчилар бадминтон билан шуғулланишлари учун Туризм касб-хунар коллежининг спорт залини бадминтон  тўгараги очиш учун, Зомин туман Тиббиёт техникумнинг спорт зали билан танишиб бокс спортини ривожлантириш мақсадида болалар-ўсмирлар спорт мактаби бокс тренер-ўқитувчиси Отамурод Тошпўлатов билан учрашиб, ўқувчи-ёшларнинг бокс билан шуғулланишлари учун Тиббиёт техникумнинг спорт залидан унумли фойдаланиш таклифларини беришди.

Бугунги кунда ушбу спорт залларда 60 зиёд ўқувчи ёшлар бадминтон ва бокс спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар