Телефонлар:
(0872) 226-13-38
(0872) 226-30-86
Жиззах вилоят ЖТС бошқармаси » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида “Прокурор ва ёшлар” тадбири бўлиб ўтди

Ғаллаорол туманида “Прокурор ва ёшлар” тадбири бўлиб ўтди

26 февраль 2020, Среда
230
0

Жорий йилнинг 25 феврал куни Ғаллаорол тумани тиббиёт коллежида Жиззах вилояти  Прокурори билан туман ёшлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.

 

2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусининг иккинчиси бўлган ёшларни жисмонан чиниқтириш уларни спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ташаббуси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят прокуратураси, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, халқ таълими бўлими, ёшлар иттифоқи туман кенгаши, коллеж маъмурияти ҳамда туман ёшлари иштирок этди.

 

Тадбир давомида туман тиббиёт коллежида  шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ҳамда эркин кураш  спорт турлари бўйича  туман очиқ биринчилигига старт берилди. Ғолиб бўлган спортчи-ўқувчилар ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Цвет горизонтальной линии
Круговая диаграмма


Гистограмма
Ҳамкорлар